Фарҳод Мусажоновнинг "Нажот истаб" пьесаси асосида радиоспектакль 1991 йили Ўзбекистон радиосида ёзиб олинган. Бошловчи матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Асосий ролларни Ўзбек Миллий академик драма театри артистлари (Тўлқин Тожиев, Эркли Маликбоева ва бошқалар) ижро этган,

Пьесада, асосан, бола тарбиясида ота-онанинг ўйнайдиган беқиёс катта роли ҳақида гап боради. Асарнинг дастлабки номи “Ўғлимни қайтариб беринглар” бўлган. Драматург унинг номини ўзгартириб “Нажот истаб” деб қайтадан ишлади. Асар асосида Ўзбек Миллий театрида саҳналаштирилган спектакль анча машҳур бўлди. Кейинчалик асар Душанбе, ва Алматида, Татаристон театрлари саҳнасида қўйилди.

Носир, драматург ва киносценарист Фарҳод Мусажонов 1933 йил 19 декабрда Тошкентда таваллуд топган. У 1956 йил Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факультетини тугатган. Республика радиоси, телевидениеси ҳамда бир қатор марказий газета ва журналларда ишлаган. Шунингдек, Москвада сценаристлар Олий курсини тамомлагандан сўнг “ Ўзбекфильм” ва бошқа ижодий жамоаларда ҳам турли лавозимларда хизмат қилган. У ўз ижодини болаларга шеър ва ҳикоялар ёзишдан бошлайди. Унинг “ Ҳамлет”, “Боғ кўча” каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га яқин тўплами нашр этилган. Ўқувчилар унинг “Бу кўзларга ишонса бўлади”, “Зўраки кашанда” каби асарларини яхши билади. Ижодкор драматург сифатида “Оқ кабутар”, “Нажот истаб”, “Олифта”, “Хизматингга ҳозирман”, “Талваса” каби драмалар яратган.

0 Просмотры
Издатель

Фарҳод Мусажоновнинг "Нажот истаб" пьесаси асосида радиоспектакль 1991 йили Ўзбекистон радиосида ёзиб олинган. Бошловчи матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Асосий ролларни Ўзбек Миллий академик драма театри артистлари (Тўлқин Тожиев, Эркли Маликбоева ва бошқалар) ижро этган,

Пьесада, асосан, бола тарбиясида ота-онанинг ўйнайдиган беқиёс катта роли ҳақида гап боради. Асарнинг дастлабки номи “Ўғлимни қайтариб беринглар” бўлган. Драматург унинг номини ўзгартириб “Нажот истаб” деб қайтадан ишлади. Асар асосида Ўзбек Миллий театрида саҳналаштирилган спектакль анча машҳур бўлди. Кейинчалик асар Душанбе, ва Алматида, Татаристон театрлари саҳнасида қўйилди.

Носир, драматург ва киносценарист Фарҳод Мусажонов 1933 йил 19 декабрда Тошкентда таваллуд топган. У 1956 йил Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факультетини тугатган. Республика радиоси, телевидениеси ҳамда бир қатор марказий газета ва журналларда ишлаган. Шунингдек, Москвада сценаристлар Олий курсини тамомлагандан сўнг “ Ўзбекфильм” ва бошқа ижодий жамоаларда ҳам турли лавозимларда хизмат қилган. У ўз ижодини болаларга шеър ва ҳикоялар ёзишдан бошлайди. Унинг “ Ҳамлет”, “Боғ кўча” каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га яқин тўплами нашр этилган. Ўқувчилар унинг “Бу кўзларга ишонса бўлади”, “Зўраки кашанда” каби асарларини яхши билади. Ижодкор драматург сифатида “Оқ кабутар”, “Нажот истаб”, “Олифта”, “Хизматингга ҳозирман”, “Талваса” каби драмалар яратган.. Видео Najot istab Farhod Musajonov pyesasi asosida rdiospektakl - Xurshid Davron kutubxonasi онлайн HD 720 бесплатно в хорошем качестве.

Категория
Драмы
Комментариев нет.